Ўртоқлик ўйини. Бир киши кам бўлиб ўйнаган Франция Англиядан устун келди

14 июнь,2017, 01:59 288

Ўртоқлик ўйини. Бир киши кам бўлиб ўйнаган Франция Англиядан устун келди

ФИФА кунлари муносабати билан аксарият термалар халқаро ўртоқлик ўйинларини ўтказмоқда. Шундай ўйинлардан бири ҳозиргина “Стад де Франс” стадионида ниҳоясига етди.

Франция ҳамда Англия термалари ўртасидаги ўртоқлик баҳсида мезбонлар гарчи учрашув якунида 10 киши бўлиб қолган бўлсаларда, Умтити, Сидибе ҳамда Дембелеларнинг голлари евазига ғалаба қозонишди. Харри Кейннинг дубли ҳам жамоасинин мағлубиятдан сақлаб қола олмади.

Ўртоқлик ўйини

Франция – Англия 3:2 (2:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 9 Кейн, 1:1 – 22 Умтити, 2:1 – 43 Сидибе, 2:2 – 48, пенальти Кейн, 3:2 – 78 Дембеле.

Франция – Льорис, Варан, Менди (Динь, 21), Сидибе (Жалле, 90), Умтити, Погба, Канте, Лемар, Мбаппе, Жиру (Косьельни, 52), Дембеле.

Англия – Хитон (Батленд, 46), Джонс (Крессуэлл, 82), Стоунз, Бертран (Уокер, 46), Кэйхилл, Алли, Окслейд-Чемберлен, Стерлинг, Дайер, Триппьер(Лаллана, 76), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Стоунз (62), Алли (73).

Четлатиш: Варан (47).