Ўртоқлик учрашувлари. Португалия ўз майдонида АҚШни енга олмади (видео)

15 ноябрь,2017, 09:35 141

Ўртоқлик учрашувлари. Португалия ўз майдонида АҚШни енга олмади (видео)

Хабарингиз бор кеча дунёнинг бир қатор мамлакатлари ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда ўзаро ўртоқлик учрашувлари ўтказишди.

Ҳусусан, амалдаги Европа чемпиони ҳисобланган Португалия терма жамоаси ўз майдонида мундиалдан четда қолган АҚШ термасини қабул қилди. Қизиқарли кечган ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Эслатиб ўтиш лозимки, португалияликлар бундан олдинги ўртоқлик ўйинида Саудия Арабистони терма жамоаси дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритишган эди.

Португалия – АҚШ 1:1 (1:1, 0:0)

14 ноябрь «Магальяйнш Пессоа»

Голлар: 0:1 – 21 Маккенни, 1:1 – 31 Антунеш.

Португалия – Бету, Пепе (Нету, 10), Рикарду Феррейра, Нелсон Семеду, Антунеш, Гонсалу Гедеш (Лопеш, 81), Данилу Перейра (Рубен Невеш, 62), Брума (Бернарду Силва, 62), Фернандеш (Жоау Мариу, 46), Желсон Мартинш (Гонсалу Пасиенсия, 46), Фернандеш.

АҚШ – Хорват (Хамид, 46), Йедлин, Мязга, Брукс (Картер-Викерс, 46), Лихай (Вильяфанья, 59), Маккенни (Бедойя, 84), Акоста, Уильямс, Адамс, Сапонг (Дуайер, 77), Агудело (Гуч, 59).

Қуйида Португалия - АҚШ учрашувининг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.