Осиё Велоспорт Конфедерацияси Президенти Ўзбекистонга ташриф буюрди

10 май, 20:59 259

Ўхшаш хабарлар

Осиё Велоспорт Конфедерацияси Президенти Ўзбекистонга ташриф буюрди

Бугун мамлакатимизга Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси таклифига биноан Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС) Президенти Осама Ахмад Ал Шафар ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатди. Мартабали меҳмонни Тошкент Халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, қўмита вице-президенти Умид Аҳмаджонов ва Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси раисининг ўринбосари Козим Ўринбойхўжаевлар кутиб олишди. 

Осама Ахмад Ал Шафар жорий йилнинг март ойида Бахрайнда ўтказилган навбатдан ташқари конгрессда мазкур лавозимга сайланганди. Пойтахтимизга уюштирган сафари давомида Ал Шафар Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий Олимпия Қўмитаси ва Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказади. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари қабулида бўлади.

Мазкур учрашувларда Республикамизда велосипед спортининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро доирадаги долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Таъкидлаш лозимки, сўнгги пайтларда Ўзбекистон велосипед спорти раҳбарияти томонидан спортнинг ушбу турини мамлакатимизда янада ривожлантириш ва ёшлар орасида оммавийлаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ўтган ҳафтада велосипед спорти Федерацияси таклифига биноан пойтахтимизда жаҳон велоспортининг энг машҳур шахсларидан бири, асли ўзбекистонлик бўлган Жамолиддин Абдужабборов меҳмон бўлганди