Осиё чемпиони "Сўғдиёна" машғулотларида иштирок этмоқда

Янги мавсум учун тайёргарликни Тошкентда олиб бораётган “Сўғдиёна” клуби ўз таркибини кучайтириш борасида иш олиб бормоқда.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, бугун жамоа машғулотига Осиё чемпиони Андрей Сидоров, "Қўқон-1912" жамоасидан Дониёр Ҳасанов,  Жаҳонгир Абдўмўминов "Металлург", "Бунёдкор" жамоасидан Шохруз Норхонов, "Динамо"дан  Миркомил Локаев, “Пахтакор”дан Жамшид Юсуповлар келиб қўшилишди.

Бундан ташқари, жамоа мураббийлар штаби Иззат Ғаниев, Шерзод Жалилов, Сардор Эминов, Аркадий Галперен, Нодир Йўлдошевлар билан дўстона  хайрлашишга қарор қилди.

Жиззахликлар йиғин давомида 10 февраль куни "Навбаҳор”, 17 февралда “Металлург", 20 февралда Тожикистоннинг "Истиқлол", 21 февраль куни "Қўқон-1912" жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

13 февраль куни жамоа мавсум олди нормативларни топширишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!