Осиё кубоги-2019 саралаш баҳсларига қуръа ташланди (фото)


БААнинг Абу-Даби шаҳрида 2019 йили бўлиб ўтадиган Осиё кубоги баҳсига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур босқичда 24 жамоадан 12 таси Осиё Кубоги-2019 финал босқичига йўлланма олиш учун саралаш босқичидан ўтади. Саралаш баҳслари жорий йилнинг 28 март куни старт олиб, 2018 йилнинг 27 мартида якунига етади.

afc_cup_2019_qualifiers

Эслатиб ўтамиз, Эрон, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Сурия, Қатар, Хитой, Саудия Арабистони, Япония, Австралия,  БАА, Ироқ ва Таиланд терма жамоалари ЖЧ-2018 турнирига иккинчи саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, Осиё Кубоги-2019 финал босқичига йўлланмани қўлга киритган эди. Айни дамда ушбу термалар Осиё қитъасида ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичида иштирок этишмоқда.

Шунингдек, кеча ушбу маросимда Осиё Кубоги–2019 турнирининг расмий логотопи намойиш этилди.

logo_AFC_CUP_2019

Мусобақа логотипида 2019 йилги Осиё Кубоги мезбони бўлмиш БААнинг давлат байроғи – қора, яшил, қизил ва оқ ранглардан фойдаланилган. Рангли ленталар ўзаро боғланган ҳолда БААдаги еттита амирлик рамзи сифатида  олтибурчак шаклида ясалган.

Маълумот учун: Осиё Кубоги-2019 турнири 5 январь – 1 февраль кунлари БААнинг Дубай, Абу-Даби, Ал-Айн ва Шаржа шаҳридаги стадионларда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!