Осиё кураш конфедерацияси ижроия қўмитаси аъзолари сайланди
6 Январ 21:26 | 251

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Осиё кураш конфедерациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтгани тўғрисида аввал хабар бериб ўтган эдик.

Осиё минтақасига кирувчи 25 мамлакат вакиллари иштирок этган ушбу конгрессда Конфедерациянинг янги президенти сайланиши билан биргаликда тўрт йиллик муддатга Конфедерация ижроия қўмитаси аъзолари сайланди.

Унга кўра ижроия қўмитаси таркиби қуйидагича кўриниш олди.

Бош котиб – Зиёвиддин Хожиниёзов (Ўзбекистон)

Техник директор – Реза Нассиринежад (Эрон)

Спортдаги тенглик бўйича директор – Тасни Варгез (Ҳиндистон)

Тинчлик ва спорт ишлари бўйича директор – Хан Танг Чанг (Хитой Тайбэйи)

Шунингдек, қўмита аъзолари Осиё Кураш Конфедерацияси доимий қўмитаси раҳбарларини ҳам сайлашди:

Спорт қўмитаси – Чанг Кай Фенг (Хитой Тайбэйи)

Ҳакамлик қўмитаси – Мохаммад Минукеда (Эрон)

Протокол масалалари қўмитаси – Франсуа Сааде (Ливан)

Халқаро алоқалар қўмитаси – Рави Капур (Ҳиндистон)

Ҳуқуқий қўмита – Мохлес Хасан Хайдер (Ироқ)

Спортчилар қўмитаси – Нгуен Ху Ан (Вьетнам)

Маориф ишлари қўмитаси – Ибрагим Каримов (Ўзбекистон)

Аёллар масалалари бўйича қўмита  – Ширин Кубаева (Туркманистон)

Одоб-аҳлоқ масалалари бўйича қўмита – Реза Нассиринежад (Эрон)

Тошкентда кураш бўйича Ислом Каримов хотирасига бағишланган турнир ўтказилади

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002