Осиё кураш конфедерациясига янги президент сайланди

5 январь, 16:39 1403

Осиё кураш конфедерациясига янги президент сайланди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Осиё кураш конфедерациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди.

Ушбу конгрессда Осиё кураш конфедерациясига аъзо барча мамлакатлар вакиллари иштирок этди.

Унда асосан, 2018 йил Индонезияда ўтказиладиган ўтказиладиган Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш ва минтақада кураш спорт турини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, конгрессда ташкилий масала ҳам кўрилиб, Осиё кураш конфедерациясини 2013 йилдан буён бошқариб келаётган Ҳайдар Фармон ўрнига Комил Рўзиев янги президент этиб сайланди.

Тошкентда кураш бўйича Ислом Каримов хотирасига бағишланган турнир ўтказилади

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.