Оскар Диего Костани муаммосиз ҳаёт сари чорламоқда

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов билан биргаликда Хитойнинг “Шанхай SIPG” кулбида тўп сураётган Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Оскар собиқ жамоадоши Диего Костани Хитой чемпионатида тўп суришга чақирмоқда.

Мен Костага қандайдир маслаҳатлар беришим қийин, – дея Оскарнинг сўзларига иқтибос келтиради Goal нашри. – Фақат шани айта оламанки, менга Хитойдаги ҳаёт жуда ёқаяпти. Ҳарқалай, ҳозирга қадар ҳеч қандай муаммога дуч келганимча йўқ. Бу ернинг маданияти ҳам Бразилияникидан анча фарқ қилади, аммо бунга ҳам кўникиб бораяпман. Ҳар биримиз  ўзимизнинг нимани ҳамма нарсадан кўпроқ истаётганимизни тушуниб олишимиз керак. Менимча, Хитойга кўчиб ўтиш – мен учун энг яхши танлов. Агарда, Коста ҳам бу ерга келса, жуда хурсанд бўлардим.

Қайд этиш лозим, олдинроқ “Тяньжин Жианьцзянь” кулуби 28 ёшли ҳужумчини ўз таркибига қўшиб олиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!