Ўсмирлар ўртасидаги ОЧ саралаш ўйинлари бошланиш вақтларига ўзгартириш киритилди

Аввал хабар берилганидек, Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида 16 сентябрь куни U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи учрашувларига старт берилди.

Дастлабки режага кўра, ўйин кунининг илк беллашувлари маҳаллий вақт билан 17:15 (Тошкент вақти билан 19:15)да бошланиши режалаштирилганди. Бироқ ОФК ва Саудия Арабистони Футбол Федерацияси келишган ҳолда ўйинларни 16:00 (Тошкент вақти билан 18:00)га кўчирди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси саралаш босқичидаги иштирокини бугун бошлайди. Қуйида янгиланган тақвим билан танишиш мумкин.

18 сентябрь, душанба

18:00  Баҳрайн – ЎЗБЕКИСТОН

22:15  Шри-Ланка – Иордания

20 сентябрь, чоршанба

18:00  ЎЗБЕКИСТОН – Шри-Ланка

22:15  Саудия Арабистони – Баҳрайн

22 сентябрь, жума

18:00  Иордания – ЎЗБЕКИСТОН

22:15  Саудия Арабистони – Шри-Ланка

24 сентябрь, якшанба

18:00  Баҳрайн – Иордания

22:15 ЎЗБЕКИСТОН – Саудия Арабистони

Эслатма: Ўйин соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!