Ойбек Қиличев бўйдоқлик билан хайрлашди

 

“Навбаҳор” жамоаси футболчиси Ойбек Қиличев ҳаётида унутилмас воқеа содир бўлди.

“Навбаҳор” клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, ярим ҳимоячи бўйдоқлик билан хайрлашди. Тўй маросими икки кун аввал бўлиб ўтди. 

“Шу муносабат билан Қиличевга турмуш ўртоғи билан чин дилдан бахт тилаймиз! Жамоа раҳбарияти, аъзолари ва барча мухлислари номидан ёшларга энг аввало узоқ умр ва баҳт-саодат тилаб қоламиз. Тўйингиз муборак бўлсин!”, – дейилади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!