Ойбек Қосимов Прагада Миллий олимпия қўмиталари Ассоциацияси Бош Ассамблеясида қатнашмоқда

3 ноябрь,2017, 09:11 270

Ойбек Қосимов Прагада Миллий олимпия қўмиталари Ассоциацияси Бош Ассамблеясида қатнашмоқда

 

Чехия пойтахти Прага шаҳри Миллий олимпия қўмиталари Ассоциациясининг XXII Бош Ассамблеясига мезбонлик килмокда. Ассамблеяда Узбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов хам иштирок этмоқда. 
 
Спорт оламида йилнинг энг муҳим тадбирларидан ҳисобланган маросимда Халқаро олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах, Миллий олимпия қўмиталари Ассоциацияси рахбари, Осиё олимпия Кенгаши Президенти шайх Аҳмад ал Фаҳад ал Сабах, китъа ва жахон спорт федерациялари раҳбарлари қатнашишмокда. 
 
Ассамблея кун тартибидан бир фатор муҳим масалалар ўрин олган бўлиб, энг аввало олдинда кутиб турган нуфузли мусобақалар Индонезиядаги Осиё ўйинлари, Аргентина мезбонлигида ўтадиган III ўсмирлар Олимпиадаси ва ниҳоят Токио 2020 Олимпия ўйинларини юқори савияда ташкил этиш, иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш, мусобақалар пайтида холис ҳакамликни ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада юқорида номлари санаб ўтилган мусобақалар ташкилий қўмитаси раҳбарларига аник топшириқ ва тавсиялар берилди. 
 
Ассамблея давомида Ойбек Касимов бир қатор Халкаро спорт федерациялар ва Ассоциациялар раҳбарлари билан учрашиши, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Халқаро спорт федерация ва Ассоциациялари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаш кутилаяпти. 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.