Ўзбек боксчиси жангда жароҳат олди

 

 

Россия пойтахти Москва шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечасида ҳамюртимиз Махсуд Жумаев фаолиятидаги 25-жангини ўтказди.

31 ёшли боксчимиз бу гал россиялик Магомед Булгучевга қарши саккиз раундлик жангда рингга чиқди. Кескин ва муросасиз курашлар остида ўтган беллашувнинг учинчи раундида ўзбек боксчиси жароҳат олди ва учрашувни давом эттира олмади.

Ғалаба Магомед Булгучевга берилди.

2007 йилдан буён профессионал рингдаги жангларда қатнашаётган Махсуд Жумаев фаолияти давомида 11 маротаба ғалаба қозонган, бир дуранг ва 13 мағлубият қайд этган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!