Ўзбек футболининг жонкуяри Абдурахмон Фозиловдан байрам табриги

Ассалом Алайкум, Азиз Ватандошлар! Ўзбек футболининг ашаддий мухлислари!

Барчангизни кириб келаётган 2017 йил билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Якунига етаётган 2016 йил бир томондан омадли, иккинчи томондан яьни футбол соҳасида бироз омадсиз келди десак адашмаган бўламиз.

Бироқ буюк ғалабалар олдидан кичик мағлубиятлар ҳам бўлиб туради. Энг муҳими – инсон ҳаётда ютказмасин, умрда ютказмасин!

Яқинларингиз бахтига, яқинларингиз сизнинг бахтингизга соғ-омон бўлсин!

Дастурхонингиздан қут-барака аримасин! Йил давомида мехр-муҳаббат ҳамроҳингиз бўлсин!

Мамлакатимиз тинч-обод ва осмонимиз мусаффо бўлсин!

Бахт ва омад сиз ва бизни асло тарк этмасин!


Ҳурмат билан,

Абдурахмон Фозилов

Ўзбекистон Футбол Федерацияси
Мухлислар жамияти раҳбари

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!