Ўзбек теннисчилари соврин сари юришни бошлади

 

Андижонда теннис бўйича "Фьючерс" туркумига кирувчи халқаро турнир бошланди. Мусобақанинг асосий тўрида иштирок этаётган теннисчиларимиздан уч нафари дастлабки ғалабасини нишонлади.

Биринчи рақамда сараланган Санжар Файзиев биринчи даврада беларуслик Микалаи Халиак билан рақобатлашиб, рақибини 6:3, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Яна икки учрашувда Ўзбекистон теннисчилари ўзаро рақобатлашди. Тажрибали Шониғмат Шофайзиев кескин ва муросасиз ўтган учрашувда Шаробиддин Абзаловни 2:6, 6:3, 6:4 ҳисобида енгди. Ёш теннисчимиз Аброр Исоқов жиддий қаршилик кўрсатганига қарамай Павел Цойга 4:6, 6:4, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Мусобақанинг биринчи даврасида яна етти нафар теннисчимиз иштирок этади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!