Ўзбек теннисчиси Федерернинг ҳамюртини кутмоқда

 

Қирғизистонда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган халқаро турнирда ўзбекистонлик Беҳзод Расаматовнинг ўйини мухлису мутахассисларда илиқ тассурот қолдирмоқда.

Мусобақани саралаш турниридан бошлаган ҳамюртимиз асосий тўрда ҳам муваффақиятли ўйнамоқда. Дастлабки икки учрашувда мезбонлар вакили Омон Усмоналиевни 6:2, 6:3, ўзбекистонлик Давид Багриновскийни 6:3, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратган Беҳзод чорак финалга чиқди.

Истеъдодли теннисчимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳсда швейцариялик Ян Шаллер билан рақобатлашади.

Беҳзод Расаматов жуфтлик беллашувларида Давид Багриновский билан бирга чорак финалда кортга чиқади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!