Ўзбек теннисчиси тезкор ғалабага эришди

 

Эронда теннис бўйича ўсмирлар ўртасида ташкил этилган "2nd Fajr Junior Tournament -2017" халқаро турнирида асосий тўрга чиқиш учун курашаётган ҳамюртимиз Иброҳим Файзуллаев саралаш мусобақасини муваффақиятли бошлади.

Истеъдодли ёш теннисчимиз дастлабки учрашувда мезбонлар вакили Арман Мазинаний билан рақобатлашди. Фаолиятидаги илк халқаро беллашувни муносиб бошлаган ҳамюртимиз 6:0, 6:0 ҳисобида тезкор ғалабага эришди. Иброҳим асосий тўрга чиқиши учун яна бир даврадан ўтиши керак.

Ушбу мусобақанинг асосий тўрида Одил Каримов ва Искандар Каримов каби халқаро тажрибага эга теннисчиларимиз ҳам иштирок этади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!