137

Ўзбек велоспортчилари Швейцария марказида малака ва тажриба оширишади.

Бугун 2018 йил 18 июнь куни велоспорт ўсмирлар миллий терма жамоаси аъзолари – Алексей Фомовский ва Акмалжон Ўктамовлар ўқув-йиғин машғулотларида қатнашиш учун Шейцарияга жўнаб кетди.

Таъкидлаш жоизки иқтидорли спортчиларимизни мазкур ўқув-йиғин машғулотларида қатнашиши Ўзбекистон велосипед федерацияси ва UCI нинг Швейцариядаги Бутунжахон велоспортни ривожланиш маркази билан ўрнатган иккиёқлама хамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда.

Ўзаро келишилган битимга кўра машғулотлар Шейцарияда 18 июндан 20 августга қадар ўтказилади хамда спортчилармизнинг ўқиш, велосипедлар ва тегишли анжомлар билан таъминлаш, яшаш, овқатланиш ва бошқа харажатлар UCI нинг Бутунжахон велоспортни ривожланиш маркази томонидан қопланиши белгиланган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Таҳририят ҳақида

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ. Бош муҳаррир: Ортиқов Шаҳобиддин.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98

Sports.uz 2018