Ўзбекистон ФИФА рейтингида 5 поғона йўқотди

 

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 511 очко билан 69-поғонага жойлашди.

Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан 5 ўринга пастлади ва ОФКга аъзо мамлакатлар орасида 7-ўринни эгаллади. Эрон терма жамоаси 865 очко билан Осиёда пешқадамлик қилмоқда.

Кучли учликдан Япония (737) ва Австралия (662) терма жамоалари жой олди. Қуйида ОФКга аъзо мамлакатларнинг ТОП-10 лиги билан танишиш мумкин.

1 (25). Эрон – 865 очко;

2 (40). Япония – 737 очко;

3 (50). Австралия – 662 очко;

4 (51). Жанубий Корея – 659 очко;

5 (53). Саудия Арабистони – 641 очко;

6 (62). Хитой – 564 очко;

7 (69). Ўзбекистон – 511 очко;

8 (72). БАА– 480 очко;

9 (75). Сурия – 465 очко;

10 (85). Қатар – 406 очко.

Германия терма жамоаси 1606 очко билан ФИФА рейтингида яна пешқадамликни қўлга олди. Бразилия 1590 очко билан иккинчи ўринга пастлади. Кучли учликка Португалия термаси (1386) якун ясаб берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!