Ўзбекистон Кубоги–2017 финал учрашувининг номинал мезбони аниқланди

 

Ўзбекистон Кубоги–2017 мусобақасининг финал ўйинида Тошкентнинг икки жамоаси «Локомотив» ва «Бунёдкор» ўзаро баҳс олиб боради.

Бугун, 10 октябрь куни финал беллашуви мезбонини аниқлаш учун қуръа ташланди ва «Бунёдкор» номинал мезбон бўлди.

Финал ўйинида «Бунёдкор» футболчилари тўқ сариқ (олов ранг) футболкаларда майдонга тушади. Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби «Локомотив» аъзолари эса оқ формада ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!