Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Наманганда йиғинга киришди

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси жорий йилда Осиё чемпионатининг саралаш босқичида қатнашиши ҳақида аввал хабар бергандик.

Қуръа натижаларига кўра футболчи қизларимиз Қирғизистон, БАА, Гуам, Мальдив ороллари терма жамоалари билан "С" гуруҳидан жой олган.

Саралаш ўйинлари 2018 йил 20 октябрь кунидан 29 октябрь кунига қадар Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футболчилари ушбу мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш учун Наманган шаҳрида яна бир йиғинга киришди. Бундан аввал 20-25 июнь кунлари Карима Йўлдошева шогирдлари Наманганда дастлабки йиғинни ўтказишганди. Иккинчи йиғин 25 июлга қадар давом этади. Йиғин давомида ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиш ҳам режалаштирилган.

Йиғинга терма жамоа бош мураббийи Карима Йўлдошева қуйидаги футболчиларни жалб қилган:

Дарвозабонлар:
Нуриллаева Севара – “Севинч”
Саидова Зарина – “Шўртан”
Ўзганова Нигора – “Металлург”

Ҳимоячилар:
Шодиева Лайло – “Севинч” 
Шодиева Амина – “Севинч”
Ҳожиева Озода – “Бунёдкор”
Камалиева Эльвина – “Локомотив”
Ҳикматова Мадина – “Пахтакор”
Аманова Сабина – “Бухоро W” 
Бахтиёрова Дурдона – “Навбаҳор”

Ярим ҳимоячилар:
Тошева Лайло – “Севинч”
Саидова Гулзода – “Шўртан-Леди”
Ганчева Ҳусния – “Шўртан-Леди”
Ғиёсова Муниса – “Олмалиқ”
Смирнова Арина – “Олмалиқ”
Норматова Гулжамол – “Металлург” 
Эркинова Диёра – “Металлург” 
Рашидова Тожинисо – “Бунёдкор”
Қурбонова Шахноза – “Севинч”
Зайнитдинова Шаҳризода - "Локомотив W"
Назарқулова Маҳлиё - "Сўғдиёна W"

Ҳужумчилар:
Мазитова Рушания - "Қизилқум"
Комилжонова Сарвиноз – “Навбаҳор”
Мардиева Мухлиса – “Сўғдиёна”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!