Ўзбекистон боксчилари Россияда еттита медалга эга бўлди

  • 23 январь, 2017, 20:00
  • 0
  • Бокс
 

Россиянинг Оренбург шаҳрида 1999-2000 йилларда туғилган боксчилар ўртасида ўтказилган анъанавий халқаро турнирда Ўзбекистон боксчилари битта олтин, иккита кумуш ва тўртта бронза медалга сазовор бўлди.

Йигирма биринчи маротаба ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистондан жами 100 нафардан зиёд боксчи ўнта вазн тоифасида ғолиблик учун жанг олиб борди.

Вазни 49 килограмм боксчилар ўртасида ўтказилган беллашувларда ҳамюртимиз Худойназар Файзов барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Финал жангларида иштирок этган Наво Тамазов (66 кг) ва Жамшид Маҳамадалиев ( 91 кг) кумуш, ярим финалда имкониятни бой берган Абдулла Камолов (52 кг), Умирзоқ Очилов (56 кг), Темур Саидов (60 кг) ва Асадбек Шодиев (64 кг) бронза медалга лойиқ кўрилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!