Ўзбекистон кубоги. Барча жуфтликлар маълум. “Пахтакор” “Насаф” билан куч синашади

 

Кеча Ўзбекистон кубоги 1/16 финал босқичининг сўнгги ўйини ўтказилди. Унда Тошкентнинг “Пахтакор”и меҳмонда “Нурафшон” билан куч синашди. Мазкур беллашувда “шерлар” пенальтилар сериясида ғалаба қозониб нимчорак финалга чиққан сўнгги клубга айланди.

Шу тариқа, Равшан Ҳайдаров шогирдлари кейинги босқчида Рўзиқул Бердиев шамоаси билан тўқнаш келади.

Қуйида 1/8 финал жуфтликлари билан танишишингиз мумкин:

"Локомотив" - "Қизилқум"

"Сўғдиёна" - "Бухоро"

"Қўқон-1912" - "Металлург"

"Пахтакор" - "Насаф"

"Динамо" - "Олмалиқ"

"Ёзёвон-Лочинлари" - "Машъал"

"Нефтчи" - "Навбаҳор"

"Шўртан" - "Бунёдкор"

Маълумот ўрнида, нимчорак финалнинг дастлабки ўйинлари 21-22 майда ўтказилса, жавоб баҳслари 30-31 май куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!