Ўзбекистон кубоги: “Пахтакор” сафарда “Нурафшон”ни қийинчилик билан мағлуб этди

10 апрель,2017, 20:07 1069

Ўзбекистон кубоги: “Пахтакор” сафарда “Нурафшон”ни қийинчилик билан мағлуб этди


Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган “Пахтакор” ҳамда “Нурафшон” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.

Биринчи лига вакили билан кечган баҳсда “шерлар” қийинчилик билан бухороликларни мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди. Асосий ва қўшимча дақиқаларда жамоалар ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди, аммо пенальтилар сериясида меҳмонларнинг қўли баланд келди.

“Пахтакор”дан Станислав Андреев, Юрица Булят, Жамшид Искандеров, Шерзод Каримов ва Александр Лобанов зарбаларни бехато бажаришган бўлса, Шахзод Сулаймоновнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

Ўзбекистон кубоги 1/16 финал
10
.04.2017

“Нурафшон” (Бухоро) – “Пахтакор” (Тошкент) - 0:0 (пен. бўйича 3:5)

“Нурафшон: Михаил Спиридонов, Санжар Ҳотамов, Умрилло Рамазонов, Ахад Қаҳҳоров, Илья Ильин, Саид Ашуров, Феруз Бобоқулов, Шахзод Сулаймонов, Фузайл Қорёғдиев, Дилшод Файзиев, Равшан Аслонов.

“Пахтакор”: Александр Лобанов, Владимир Козак, Аднан Ораховац, Юрица Булят, Хожиакбар Алижонов (Даврон Ҳошимов, 46), Азим Аҳмедов, Акбар Исматуллаев, Шерзод Каримов, Жамшид Искандеров, Суҳроб Нуруллаев (Станислав Андреев, 56), Жасур Ҳакимов (Жасур Яхшибоев, 67).

Шундай қилиб, “Пахтакор” кейинги босқичда Қаршининг “Насаф” жамоаси билан куч синашади.