Ўзбекистон кубогида моҳир мерганлар аниқланмоқда

15 ноябрь,2017, 13:24 85

Ўзбекистон кубогида моҳир мерганлар аниқланмоқда

Тошкент шаҳрида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон кубоги давом этмоқда.

Кеча ўтказилган беллашувларда ўғил болалар ўртасида кучли учликдан жой олганлар номи маълум бўлди. 1 соат 10 дақиқа вақт давом этган баҳсда Тошкент вилояти вакили Мирзажонов Суҳроб 245,8 очкони тўплаган ҳолда биринчи ўринни, яна бир Тошкент вилояти қатнашчиси Асилов Ойбек 239,3 очкони қўлга киритиб иккинчи, андижонлик Обидов Асадбек эса 215,9 очко билан учинчи поғонани эгаллади.

Бугун аралаш турдаги (мих) финал босқичи ўтказилади. Жуфтлик баҳсларида қуйидаги спортчилар иштирок этади:

1) Суҳроб Мирзажонов (Тошкент вилояти-1)
Олима Комилова (Хоразм вилояти)

2) Бурхониддин Эркаев (Қашқадарё вилояти)
Бону Анварова (Тошкент-1)

3) Ойбек Асилов (Тошкент вилояти-2)
Сластаён Наталя (Сурхондарё вилояти)

4) Бекзод Раҳматуллаев (Тошкент вилояти-3)
Шаҳноза Турғунова (Тошкент вилояти-3)

5) Умид Пардаев (Самарқанд вилояти)
Шаҳноза Машарипова (Хоразм вилояти)

6) Асадбек Обидов (Андижон вилояти)
Мадинабону Пардабоева (Тошкент вилояти)

7) Дмитрий Силаев (Тошкент-1)
Диёра Эрматова (Тошкент вилояти-2)

8) Абдухалил Абдувоҳидов (Наманган вилояти-1)
Мухтасар Тохирова (Наманган вилояти-1)

9) Муҳаммадумар Сотволдиев (Фарғона вилояти)
Юлия Кондрошова (Андижон вилояти)

10) Бобурмирзо Аъзамов (Андижон вилояти)
Зайнаб Пардабоева (Тошкент вилояти).

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.