Ўзбекистонда спорт вазирлиги ташкил этилади

9 декабрь, 12:34 1723

Ўзбекистонда спорт вазирлиги ташкил этилади

Бу ҳақда 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон” анжуманлар саройида  юксак давлат мукофотларини тантанали топшириш маросимида маълум қилди.

- Миллий Олимпия қўмитаси раиси Мираброр Усмоновни юксак мукофот билан қутлаймиз. Мана шу қувончли айёмда Бразилияда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида Ватанимиз байроғини баланд кўтарган Фазлиддин Ғойибназаров, Руслан Нуриддинов, Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Бектемир Мелиқўзиев, Муроджон Аҳмадалиев, Элмурат Тасмурадов каби мард ўғлонларимизга яна бир бор раҳмат айтсак ўринли бўлади, албатта. Ҳаммамизнинг тилагимиз, истагимиз битта: сизлар мана шундай юксак ғалабаларни қўлга киритишдан ҳеч қачон чарчаманг. Биз сизларга давлатимизнинг мана шундай мукофотларини топширишдан чарчамайлик, – деди Мирзиёев.