Ўзбекистонлик фитнес-инструктор ОФК семинарида иштирок этди

 

Ўзбекистонлик фитнес-инструктор Радик Хуббиев7–10 февраль кунлари Малайзия пойтахти – Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган семинарда иштирок этди.

ОФК ҳакамлар департаменти ва спорт тиббиёти масалалари департаменти томонидан ташкил этилган мазкур семинарда ОФКнинг турли миллий ассоциацияларидан 10 нафар олий тоифали вакиллари иштирок этди.

Семинарни ўтказишдан асосий мақсад – иштирокчиларнинг фитнес-тайёргарлик ва ҳакамларни баҳолаш бўйича билимларини сўнгги техник маълумотлар етказиш ва ўтказилган тадқиқотлар натижаси билан таништириш орқали оширишдан иборат эди.

Қайд этиш жоиз, семинарга ташриф буюрган маърузачилардан бири – Италия футбол ҳакамлари ассоциацияси фитнес-тайёргарлик ва тадқиқотлар департаменти бошлиғи доктор Карло Кастанья бўлди. У семинар иштирокчиларига ҳакамларнинг жисмоний ҳолатига талаблар, машғулотлар юки назорати ва жароҳатларни профилактика қилиш масалалари бўйича маълумот берди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!