Ўзбекистонлик жангчи Анвар Бойназаров финал учун рингга чиқади

17 июнь, 16:07 611

Ўзбекистонлик жангчи Анвар Бойназаров финал учун рингга чиқади

Муай Тай бўйича жаҳон чемпиони ҳамюртимиз Анвар Бойназаров ўзининг навбатдаги профессионал жангини бугун Хитойда ўтказади.

Мазкур жанг EM Legend мусобақаси доирасида бўлиб ўтади. Бойназаровнинг ушбу қарама-қаршиликдаги рақиби таиландлик Манас бўлади. Бунгача ҳар икки спортчи бирин-кетин рақибларини мағлуб этиб, мусобақанинг ярим финалигача етиб келди.

Бу жанг спортчимизнинг фаолиятидаги 111-жанги ҳисобланади. Шулардан 51 тасини нокаут билан якунлаган.

Маълумот учун: 12 ёшидан бери спортнинг таэквандо тури билан шуғуллана бошлаган. Кейинчалик муай тай бўйича ҳаваскорлар машғулотларига иштирок этди. 2008 йили Таиландда ўтган ҳаваскорлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган. 2011 йили Пхукет шаҳрида WMF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлди. 2013 йили иккинчи марта ушбу шоҳсупага кўтарилди. Бундан ташқари муай тай тарихида чемпион бўлган илк ўзбекистонлик. 2015 йилдан бери “Глория”да иштирок этиб келади. Шунингдек, “Grand Prix”, “EM Legend” мусобақалари ғолиб ва совриндори. Жами 111 жанг ўтказган. Шулардан 52 тасини нокаут билан якунлаган. 5 йил ичида 100дан ортиқ жанг ўтказиб, жаҳон рекордини ўрнатган. Голливуд унинг ҳаёти ҳақида фильм олишни режалаштирмоқда.

Анвар Бойназаров: UFCда битта бўлса ҳам жанг ўтказаман (2-қисм)