Ўзбекистонлик жангчи Фурқатбек Ёқубов Хитой супер кубоги соҳибига айланди (фото)

14 июнь,2017, 14:34 1630

Ўзбекистонлик жангчи Фурқатбек Ёқубов Хитой супер кубоги соҳибига айланди (фото)

Хитойнинг Гуанжчоу шаҳрида бўлиб ташкил этилган профессионал жанг кечасида ўзбекистонлик спортчи Фурқатбек Ёқубов ўз маҳоратини намойиш қилиб, мусобақа ғолибига айланди.

Кикбоксинг спорт турининг К1 йўналиши бўйича ўтказилган “China Super Cup” турнири бош соврини учун кечган қарама-қаршиликда 65 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Фурқатбек Ёқубов мезбонлар вакили Ли Фенгни мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, наманганлик спортчи ўтган йили аралаш турдаги яккакурашлар (ММА) бўйича жаҳон чемпиони бўлган эди.

 

 

Маълумот учун: Ёқубов кикбоксинг бўйича етти карра Ўзбекистон чемпиони, пенчак-силат бўйича олти карра мамлакат чемпиони, қўл жанги бўйича республика чемпиони, кикбоксинг бўйича Ўзбекистон Кубогининг олти карра чемпионидир. Шунингдек, у халқаро баҳсларда ҳам кўплаб ютуқларни қўлга киритган. Жумладан, у кикбоксинг бўйича Осиё, Европа ва жаҳон чемпиони, пенчак-силат бўйича Жаҳон чемпиони ғолиби ҳисобланади.