Ўзбекистоннинг ЖЧ–2018 саралашидаги рақиби – Хитой термаси Хорватияни мағлубиятга учратди

 

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 саралашидаги рақиби Хитой термаси ўзи мезбонлик қилаётган China Cup–2017 халқаро ўртоқлик турнирининг учинчи ўрин учун баҳсида Хорватияга қарши баҳс олиб борди.

Ўйиннинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Мусобақа норасмий бўлгани учун қўшимча вақт бўлмади ва жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат қилди. Унда Хитой термаси 4:3 ҳисобида устун келди.

Эслатиб ўтамиз, Хитой термаси мусобақадаги илк ўйинида Исландияга қарши баҳс юритиб, 0:2 ҳисобида мағлубията учраган эди.

China Cup–2017 халқаро ўртоқлик турнирининг бош соврини учун Чили ва Исландия терма жамоалари ўзаро беллашади. Ўйин 15 январь кунига белгиланган. 

ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Хитой терма жамоаси 2 очко билан сўнгги – 6-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан 3-поғонада бормоқда. Ҳисобида 11 очко бўлган Эрон гуруҳда пешқадамлик қилаётган бўлса, Жанубий Корея 10 очко билан 2-ўриндан жой олган.

China Cup–2017 халқаро ўртоқлик турнири

Хитой – Хорватия 1:1

Голлар: Жингбин Ванг (89) – Лука Иванушеч (36)

Пенальтилар серияси: 4:3

Хитой: Сьяотиань Ши, Шуай Пеи, Сьяодонг Фан, Шанпинг Янг (Ж. Ванг, 65), ЖунйиГао (Г. Фенг, 46), Хуиканг Чаи (Р. Ху, 46), Хонгбо Йин, Ханвен Денг, Жонгуо Чи, Мин Чуй, Жиаканг Хуи (Жингбин Ванг, 76).

Хорватия: Андрей Пршкало, Борна Баришич, Тони Даткович, Домагой Антолич (А.Перошевич, 65), Мирко Марич (Ф.Андрийесавич, 46), Яков Филипович, Лука Иванушеч (Н.Матас, 80), Йосип Митич, Фран Тудор (М.Ситум, 68), Йосип Юранович, Йосип Пиварич. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!