Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси АҚШда омадсизликка учради

9 август, 19:53 136

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси АҚШда омадсизликка учради

Айни кунларда АҚШнинг Ландисволл шаҳрида аёллар ўртасида соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистоннинг ва ушбу турнирнинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова бугун тонгда ушбу турнирдаги илк ўйинини ўтказди.

Биринчи  даврада ҳамюртимизга беларуслик Вера Лапко рақиблик қилди. 1 соат 16 дақиқа давом  этган баҳсда Сабина рақибасига 2:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирдаги  юришига якун ясади.