Ўзил "Арсенал"да қолиши мумкин, агар...

Германия терма жамоаси аъзоси Месут Ўзил Лондоннинг “Арсенал” клуби билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин.

The Sun нашрининг хабар беришича агар “канонирлар” раҳбарияти жамоанинг 10-рақамини 29 ёшли футболчига олиб беришса, у клуб билан шартномасини узайтиради. Таъкидлаш лозимки, Ўзил бундан ташқари маошини ҳам кескин кўтаришларини талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал”нинг 10-рақами айни дамда Жек Уилширга тегишли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!