ПСЖ Эмерининг ўрнига португалиялик мутахассисни олиб келмоқчи

27 май, 09:55 353

ПСЖ Эмерининг ўрнига португалиялик мутахассисни олиб келмоқчи

Лиссабоннинг "Спортинг" клуби бош мураббийи Жорже Жезуш фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Jornal de Noticias нашрининг хабар беришича, 62 ёшли португалиялик мутахассис ПСЖда Унаи Эмерининг ўрнини эгаллаши мумкин. Парижликлар Жезушнинг компенсацияси учун “Спортинг”га 15 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Жорже Жезуш “Спортинг”ни 2015 йилдан буён бошқариб келмоқда. У лиссабонликлар билан жорий мавсум Португалия чемпионатини 3-поғонада якунлади.

Хави “Барселона” учун энг муносиб футболчи кимлигини айтди>>>

ПСЖ Перишич учун 55 млн евро беришга тайёр>>>