ПСЖ Хамес Родригес трансфери учун 75 млн евро сарфламоқчи

15 июнь,2017, 09:01 239

ПСЖ Хамес Родригес трансфери учун 75 млн евро сарфламоқчи

 

Франциянинг ПСЖ жамоаси мураббийлари штаби “Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригесга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Marca нашри маълум қилди.

Манбанинг таъкидлашича, парижликлар Колумбия терма жамоаси аъзосини 75 миллион еврога сотиб олишни режалаштирмоқда. Хамеснинг ўзи таътил вақтида унинг Мадриддаги келажаги ҳал бўлишига умид қилмоқда.

ПСЖдан ташқари маҳоратли футболчига “Арсенал”, “МЮ” ва “Челси” клублари қизиқиш билдирган. Улар орасида “Челси” фаворит экани ҳам айтилганди.

Хамес Родригес ўтган мавсумда Ла Лиганинг 22 ўйинида, шулардан 13 тасида асосий таркибда майдонга тушган. Мазкур ўйинларда у 8 та гол ва 6 та голли пасга муаллифлик қилганди.