ПСЖ трансферлар учун 220 млн евро сарфлайди


ПСЖ клуби хўжайини Нассер аль-Хелаифи ёзги трансферлар учун 220 миллион евро сарфланишини маълум қилди, дея хабар беради Le Parisien нашри.

Парижликларнинг биринчи хариди Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг бўлиши кутилмоқда. Француз жамоаси унинг учун 70 миллион евро беришга тайёр.

Шунингдек, ПСЖ “Арсенал” ҳужумчиси Алексис Санчес, “Ницца” ярим ҳимоячиси Жан-Мишель Сери, “Реал” ҳимоячиси Пепе ва “Интер” ярим ҳимоячиси Иван Перишични ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!