Пакьяо Россияда рингга чиқиши мумкин
12 январь 10:42 | 220


WBO версияси бўйича жаҳон чемпиони филиппинлик Мэнни Пакьяо ўзининг навбатдаги жангини 23 апрель куни австралиялик Жефф Хорнга қарши рингга чиқиши ҳақида хабар берган эдик. Sportsnet нашри хабарига кўра, жангнинг ўтказилиш жойи ҳозирча тасдиқланганича йўқ, аммо унга АҚШ, Яқин Шарқ ва Австралия даъвогарлик қилмоқда.

Пакьяонинг промоутери Боб Арум бу саволга бироз аниқлик киритгандай бўлди. У Boxingscene порталига берган интервьюларидан бирида мазкур тўқнашув июль ойида Россияда бўлиши ҳақиқатга яқинроқ эканлигини таъкидлаб ўтган.

manny pacquiao

Биз бу йил тўртта жанг ўтказишни режалаштиряпмиз. Бизда июль ойида Россияда жангни ўтказиш бўйича таклиф олдик. Шунингдек, сентябрда Европада, Теренс Кроуфордга қарши ноябрь ёки декабрда АҚШда бўлиб ўтиши мумкин. Айнан шу жанг Мэннининг фаолиятидаги сўнггиси бўлиб ўтиши кутилмоқда, – дейди Арум.

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002