Пауло Дибала: “Ювентус” билан шартномани узайтиришни хоҳлайман

12 январь, 12:45 405

Пауло Дибала: “Ювентус” билан шартномани узайтиришни хоҳлайман

 

Италиянинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибала айни пайтда учраб турган ўзи ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб ўтди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

- Ҳеч ким менга бошқа чемпионат клубларидан чорловлар бшлаётганини айтмади.

Мен Дель Пьеронинг карьерасини такрорлашни истайман. Мен “Ювентус”да бахтлиман ва тез орада агентим клуб билан янги шартнома борасида музокараларни бошлайди.

Мен фақат “Ювентус” ҳақида ўйлайман. Фақат шу жамоа мен учун жуда муҳим, - дейди Дибала.

Маълумот ўрнида, бир неча кундан бери “Реал” Дибала билан келишувга эришгани борасида хабарлар тарқалмоқда.