"Пахтакор” БААдаги сўнгги назорат учрашувида дуранг натижа қайд этди

Хабарингиз бор Тошкентнинг «Пахтакор» клуби БААда йилнинг илк хорижий йиғини ўтказмоқда. Бугун «шерлар» учинчи назорат ўйинини Австрия чемпиони «Ред Булл Зальцбург» клубига қарши ўтказди.

Австриянинг охирги йиллардаги пешқадамига айланиб улгурган «Ред Булл Зальцбург» клубига қарши учрашувда «Пахтакор» мураббийлари таркибдаги барча футболчиларни синовдан ўтказишди.

Бироз аввал якунига етган ушбу баҳс давомида жамоалар бир қатор вазиятларни юзага келтирган бўлишига қарамай, беллашувда ҳисоб очилмади. Шу тариқа «Пахтакор» БААдаги йиғин доирасида сўнгги назорат баҳсида дурангга имзо чекди.

Жамоа вакиллари 30 январь куни Тошкентга қайтади ва 5 февраль куни Анталияга йўл олади.

"Пахтакор" - "Ред Булл Зальцбург" - 0:0

27 январь. Дубай.

"Пахтакор": Лобанов (Эргашев, 82), Андреев (Иброҳимов, 75), Тожиев (Ораховац, 46), Булят (Г.Аҳмедов, 68), Алижонов (Авилов, 64), А.Аҳмедов (Козак, 64), Ўрунов (Исматуллаев, 46), Соҳибов (Каримов, 66), Машарипов (Нуруллаев, 70), Искандеров (Толипов, 68; Давлатжонов, 81), Сергеев (Ҳакимов, 66).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!