Пахтакор U-15 Kaluga CUP 2017 ғолиби

22 июнь, 18:58 325

Пахтакор U-15 Kaluga CUP 2017 ғолиби

Дилшод Нуралиев бошчилик қилаётган 2002 йил жамоаси "Kaluga Junior Cup" турнирида бош соврин соҳиби бўлди.

Ярим финалда "Калуга"дан 4:1 ҳисобида устун келган ёш "Пахтакор"чилар финалда Минскнинг "Динамо" жамоасига қарши майдонга тушишди. Биринчи бўлимда Темур Мамасиддиқов томонидан киритилган ягона тўп "Пахтакор"нинг ушбу мусобақада кетма-кет иккинчи марта зафар қучишини таъминлади.