“Пахтакор” легионерлари Симич ва Канюк терма жамоаларига чақирилди

"Пахтакор"нинг икки легионери ўз терма жамоалари сафига жаҳон чемпионати саралаш учрашувларда иштирок этиш учун чақирилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

"Шерлар" сардори Марко Симич Черногория терма жамоаси бош мураббийи Любиша Тумбакович томонидан Дания ва Польшага қарши муҳим беллашувларга жалб этилди. Черногория икки ўйинда ғалаба қозонган тақдирда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши мумкин. Бўлажак беллашувларда Марко ва унинг терма жамоасига омад тилаймиз. 

5 октябрь, 23:45

Черногория - Дания

8 октябрь, 21:00

Польша - Черногория

 

Исроил терма жамоаси устози Элиша Леви эса Гиди Канюкни Лихтенштейн ва Испания билан бўладиган ўйинларга чақирди. Дастлаб Лихтеншейтнга сафар қиладиган Исроил 9 октябрь куни Иерусалимда Испанияни қабул қилади. Канюк термаси мундиал йўлланмасидан маҳрум бўлиб улгурган.

6 октябрь, 23:45

Лихтенштейн - Исроил

9 октябрь, 23:45

Исроил - Испания

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!