“Пахтакор” ёшлари сафарда “Динамо”ни мағлуб этди

17 август, 18:44 218

“Пахтакор” ёшлари сафарда “Динамо”ни мағлуб этди

Бугун Ёшлар лигасида 18-тур ўйинларига старт берилди. Турни “Динамо” хамда “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги баҳс очиб берди.

Самарқандда кечган беллашувда меҳмонлар Ҳакимов ва Рахимовлар томонидан киритилган голлар эвазига сафардан 3 очко билан қайтадиган бўлишди.

Шу тариқа, “Пахтакор” ёшлари ўз очколари сонини 37 тага етказиб олишди ва турнир жадвалида пешқадамга айланиб олишди.

Ёшлар Лигаси. 18-тур

16.45 “Динамо” – “Пахтакор” 0:2 #Тугади

Голлар: Ҳакимов(32), Рахимов(70)

"Динамо": Тоштурдиев, Аламхонов, Қурбонов, Ашуров, Б.Исроилов, Шарофиддинов, Эргашев, Файзуллаев, Аҳмедов, Ражабов, Бобомирзаев

"Пахтакор": Эргашев, Юсупов, И.Йўлдошев, Эрмаматов, Раҳимов, Асқаров, Аҳмадов, Яхшибоев, Саъдиллаев, Н.Йўлдошев, Ҳакимов.