Пьер-Эмерик Обамеянгнинг ПСЖга ўтиши бекор қилинди

17 июнь, 08:10 73

Пьер-Эмерик Обамеянгнинг ПСЖга ўтиши бекор қилинди

 

Хабарингиз бор, бир неча кундан бери ПСЖ “Боруссия Д” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгнинг хизматларига эҳтиёж сезаётганини маълум қилаётганди. Бунинг учун парижликлар каттагина сумма таклиф қилишган.

Аммо сўнгги марта Париж супер клуби янги спорт директори Антеро Энрикенинг фикрича габонлик ҳужумчи Патрик Клюйверт айтганидек Обамеянгнинг нарҳи 70 миллион евро эмас.   

Шунингдек, парижликлар бу йили ёзда топ-ҳужумчи билан шартнома имзолашлари ва бу форвард Алексис Санчес бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди.