Петр Чех 18 ёшли дарвозабон билан рақобатлашади

 

 

"Тулуза"нинг 18 ёшли дарвозабони Альбан Ляфон ишончли ўйинлари билан қатор клублар эътиборини тортаётган ҳақида хабар берган эдик. Энди бу дарвозабонни ўз таркибига чорлаётган жамоалар қаторига "Арсенал" ҳам қўшилди.

Арсен Венгер Альбан Ляфонни ёзги трансферлар мавсумида Лондонга олиб келишни сўрамоқда. "Арсенал" раҳбарияти ўз мақсади ҳақида "Тулуза"ни огоҳлантирди. Шунингдек, "Лацио" ва "Уотфорд" ҳам дарвозабон тарснфери масаласида "Тулуза" раҳбариятига мурожаат йўллаган.

16 ёши "Тулуза" асосий таркибида дебют қилган Альбан Ляфон жорий мавсумижа 25 та учрашувда майдонга тушди ва жами 28 та гол ўтказиб юборди. Ёш посбоннинг траснфер нархи 6,5 миллион еврога баҳоланмоқда. Агар "Арсенал" бу футболчини қўлга кирита олса, машҳур Петр Чех ёз дарвозабон билан рақобатлашишига тўғри келади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!