Пике “Барселона” футболчисига пенальти тепишни таъқиқлади

27 апрель, 11:10 964

Пике “Барселона” футболчисига пенальти тепишни таъқиқлади

“Барселона” клуби ҳимоячиси Жерар Пике кеча бўлиб ўтган Испания Ла лигаси 34-турида “Осасуна”га қарши баҳсда пенальти тепиш учун тўп яқинига келган Иван Ракитичга пенальтини тепмаслиги кераклигини айтди.

Шундан сўнг 11 метрли жарима зарбасини  эса Хавьер Маскерано аниқ амалга оширди ва “кўк-анор ранглилар” сафидаги илк голини киритди. Бунинг учун унга 7 йил керак бўлди.

“Пенальтини мен тепишни истаган эдим. Лекин Пике келиб, уни Маскеранога беришим кераклигини айтди. У ҳақ эди” –, деб айтиб ўтди хорватиялик футболчи ўйиндан сўнг.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.