Почеттино: "Арсенал" - "Тоттенхэм" баҳсида фаворит йўқ

“Тоттенхэм” клуби бош мураббийи  Маурисио Почеттино АПЛнинг 12-турида “Арсенал”га қарши бўлиб ўтадиган Лондон дербиси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Арсенал” – ажойиб жамоа, шахсан мен учун ушбу дербида фаворит йўқ. Аммо, ушбу ўйин ҳар иккала жамоа мухлислари учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ушбу жамоалар қайси ўринларда бораётганидан қатъий назар дерби муҳимлигича қолади ва ушбу ўйинда ҳар қандай воқеалар содир бўлиши мумкин”, - дейди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” ҳамда “Тоттенхэм” клублари ўртасидаги баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!