Погба: Ёш футболчилар Рунидан ўрнак олишлари керак

24 август, 15:20 467

Погба: Ёш футболчилар Рунидан ўрнак олишлари керак

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба собиқ жамоадоши Уэйн Рунининг иқтидорини мақтаб ўтди. Франциялик футболчининг сўзларига кўра, Руни ёш футболчиларга ҳақиқий ўрнак бўладиган футболчи экан.

Умид қиламанки, биз ҳали Уэйн Руни сингари иқтидорли футболчиларни кўп кўрамиз, –  дейди Погба L'Equipe нашрига. – У майдонга ажойиб шерик ва ҳақиқий афсона. Унинг ҳисобида АПЛда 200 гол мавжуд. Ёш ўйинчилар ундан ўрнак олишлари керак.