Полвонларимиз шоҳсупага кўтарилди

 
Россияда юнон-рум кураши бўйича ўтказилган нуфузли халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам муваффақиятли иштирок этди.
 
Ўзбекистонлик полвонлар кескин ва муросасиз курашларда битта кумуш ва учта бронза медалга эга чиқди.
 
98 килограмм вазн тоифасида курашган Осиё чемпиони Рустам Ассакалов финалгача бўлган беллашувларда барча рақиболарини мағлубиятга учратди. Бироқ, ҳал қилувчи баҳсда рақибига имкониятни бой берган ҳамюртимиз кумуш медалга лойиқ кўрилди.
 
Истеъдодли ёш курашчиларимиздан Илҳом Баҳромов (59 кг), Арам Варданян (66 кг) ва Мўминжон Абдуллаев бронза медаль билан тақдирланди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!