Португалия – Марокаш. Превью

Бугун ЖЧ-2018нинг “B” гуруҳи 2-тур баҳсларига старт берилади. Дастлаб мухлислар Москвадаги “Лужники” стадионида Португалия ҳамда Марокаш терма жамоалари тўқнашувига гувоҳ бўлишади.

Ушбу ҳаёт-мамот учрашувини АҚШлик Марк Гейгер бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Эслатиб ўтиш лозимки, Португалия илк турда Испания билан 3:3 ҳисобида жанговор дуранг қайд этган, Марокаш эса сўнгги дақиқалардаги автогол эвазига Эронга 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди. Шундан ҳулоса қилиш мумкинки, ушбу ўйинда ҳар иккала терма жамоа учун ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур.

Португалия ва Марокаш терма жамоалари учрашуви олдидан қизиқарли фактлар:

- Португалия ҳамда Марокаш жаҳон чемпионатларида бунгача бир маротаба ўзаро тўқнаш келишган. Мексикада ўтказилган 1986 йилги мундиалда африкаликлар европалик рақибларини 3:1 ҳисобида енгишган;

- Португалиялик футболчилар ўтказилган сўнгги 5та ўйиндан бор йўғи 1тасида ғалаба қозонишди. Ушбу ғалаба 7 июнь куни Жазоир (3:0) устидан қўлга киритилди;

- Марокашликлар эса сўнгги 20та баҳсдан бор йўғи 2тасида мағлубиятга учрашган ҳолос. Дастлаб мундиалга келиш олдидан Камерунга 1:0 ҳисобида ютқазган Марокаш, ЖЧ-2018нинг илк турида Эронга ҳам ҳудди шу ҳисобда мағлуб бўлди.

Қуйида ушбу терма жамоаларнинг бугунги ўйинни асосий таркибда бошлаши мумкин бўлган футболчилари билан танишиб олишингиз мумкин:

Португалия – Марокаш

Стадион: "Лужники" (Москва, Россия)

Бошланиш вақти: 17:00

Бош ҳакам: Марк Гейгер (АҚШ)

Португалия: Патрисиу – Соареш, Пепе, Фонте, Геррейро – Б. Силва, Моутинью, Карвалью, Фернандеш – Гедеш, Роналду.

Марокаш: Мунир – Бенатиа, Сайсс, Хакими – С.Амрабат, Аль-Ахмади, Зийех, Буссуфа – Арит, Беланда, Эль-Кааби.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!