Португалия термаси мураббийи: Чемпион бўлсанг, қандай ўйин намойиш этганингни аҳамияти йўқ

Португалия терма жамооаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Конфедерациялар кубоги 2 турида Россия термасига қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ўйин сифати борасидаги берилган саволга жавоб қайтарди.

«Мен чиройли футбол қандай, қўрқинчли футбол нима эканлигини билмайман. Ҳар ким ҳар хил тушунади ва фикрлари ҳам ҳар хил. Футболда муҳими – ғалаба. Сен турнирда ғолиб чиқсанг, қандай ўйин намойиш этганингни аҳамияти йўқ. Биз 21 ўйинда бир бор мағлуб бўлдик. Бу менинг жамоамнинг сифатини намойиш этиб турибди», – деб танқидларга жавоб қайтарди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!