Португалиялик мутахассис “Порту”ни деб француз клубини бошқармасликни афзал билди

6 июнь, 23:41 490

Португалиялик мутахассис “Порту”ни деб француз клубини бошқармасликни афзал билди

Франциянинг “Нант” клуби жамоа бош мураббийи Сержиу Консейсауни клубни тарк этганини эълон қилди. Португалиялик мутахассис “Порту”ни бошқариш учун француз клубида ишлашни тўҳтатишга қарор қилди.

Консейсау “Нант”ни 2016 йилнинг декабр ойидан бошқаришни бошлаган эди ва унинг бошқарувида жамоа мавсумни 7-ўринда якунлади.

Клуб раҳбарияти португалиялик мутахассиснинг ишларидан қониқиш ҳосил қилган ва у билан 2020 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаган эди.

Бироқ Сержиу ўз Ватанида ишлашни маъқул кўрди.