55

Отлар паради пойтахт марказида юзлаб одамларни йиға олди. Тошкент шаҳрида яшовчилар ва унинг меҳмонлари кеча унутилмас томошанинг гувоҳи бўлишди. Парадда бир қатор ташкилот ходимлари, шунингдек республиканинг турли от спорти йўналишлари бўйича терма жамоаларнинг етакчи спортчилари иштирок этишди.

Бу каби тадбирлар дунёнинг турли мамлакатлари учун ноёб ҳодиса эмас. Аммо Ўзбекистон учун ушбу флешмоб биринчиси бўлди. Шу тарзда ташкилотчилар республиканинг от спорти соҳасини “бўй-басти билан” кўрсатиб беришга интилишди, жамоатчиликнинг эътиборини от спорти турларига қаратиш, ўсиб келаётган авлод орасида от спортини оммалаштиришга ҳаракат қилишди. Бу ишга шунингдек мамлакатнинг куч тузилмалари ходимлари, машҳур спортчилари ўз хиссаларини қўшишди. Улар тантанали хизмат ва спорт кийимларида, Ўзбекистон байроғини баланд кўтарган ҳолда, Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб марш қилиб юришди.

Бугунги парадда 80 га яқин зотдор отлар иштирок этишди. Бундай миқдордаги жониворлар билан умумжаҳон ўлчовлар бўйича бу парадни йирикларидан бирига киритиш мумкин. Кенг кўламлилиги бўйича охирги жаҳон рекорди ўтган йили БААда 116 та от иштирокида қўйилганди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Таҳририят ҳақида

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ. Бош муҳаррир: Ортиқов Шаҳобиддин.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98

SPORTS.uz - 2018